Сариосиё туманига янги ҳоким тайинланди
Бугун Халқ депутатлари Сариосиё тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги хабар қилди.
Сессия ишида Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов иштирок этди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Тўраев Ўктам Исмоилович бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Сариосиё тумани ҳокими лавозимидан озод қилинди.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқарма бошлиғи Хўжақулов Абдусалом Пардаевич Сариосиё тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter