Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш бўйича муҳим тадбир ўтказилади

Самарқандда ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш бўйича муҳим тадбир ўтказилади

Кўҳна ва навқирон диёрда шу йилнинг 12-17 февраль кунлари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти глобал тадбири «Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш» бўйича конвенция иштирокчилари конференциясининг 14-йиғилиши #CMSCOP14 бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Анжуман арафасида Ўзбекистонга юқори даражадаги хориж делегациялар вакиллари ташрифи бошланди.

Хусусан, бугун Самарқанд халқаро аэропортида CMS ижрочи котиби Эми Френкел кутиб олинди.

Маълумот учун: Э.Френкел халқаро экологик ҳуқуқ ва сиёсат соҳасида 30 йиллик тажрибага эга. У БМТнинг бир қанча агентликларида, АҚШ ҳукуматининг қонун чиқарувчи ва ижро этувчи тармоқларида юқори лавозимларда фаолият юритган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг