Самарқандда яна бир туманга янги ҳоким тайинланди
Бугун, 12 январь куни Пайариқда ҳам халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Унда ташкилий масала кўрилди, деб хабар бермоқда Самарқанд вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Абдумўмин Жўраев ўз аризасига кўра, Пайариқ тумани ҳокими вазифасидан озод этилди.
Шу пайтгача Тойлоқ тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари вазифасида фаолият кўрсатган Мусинов Дилшод Султанович Пайариқ тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пасдарғом туманида ҳоким ўзгаргани маълум бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter