Самарқандда Хитой билан ҳамкорликда қон препаратлари ишлаб чиқарилади
Кейинги йилларда юртимизда ноёб юрак операциялари, инсон тана аъзоларини кўчириб ўтказиш каби мураккаб жарроҳлик амалиётларининг йўлга қўйилиши ҳамда хавфли касалликлар диагностикасининг яхшиланиши сабабли сифатли қон компонентларига бўлган эҳтиёж янада ортди.
Хитойнинг «Xindeyuan Bioengineering» компанияси вакиллари билан айни шу масалада музокара ўтказилди, дейилади матбуот хизмати хабарида.
Унда Самарқанд вилояти «Ургут» эркин иқтисодий зонасида умумий қиймати 250 миллион долларлик инвестициявий лойиҳани амалга ошириш борасида муҳим келишувга эришилди.
Таъкидлаш жоизки, давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорига мувофиқ юртимизда гематология ва трансфузиология хизматларини ривожлантириш учун 128 млрд. сўм маблағ ажратилган бўлиб, ушбу йўналишларда қўлланиладиган 67 турдаги дори воситалари ва реагентлар мамлакатимизга асосан четдан келтирилмоқда.
Самарқандда 15 гектар майдонда қад ростлайдиган қон препаратлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган, Марказий Осиёда ягона бўлиши кутилаётган фармацевтика заводи аҳолининг бундай препаратларга бўлган эҳтиёжини қондириш, шу билан бирга, маҳаллий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали импорт ҳажмини камайишига хизмат қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter