Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ШҲТда Самарқанд руҳи: хорижлик ҳайкалтарошлик симпозиуми очилди (фото)

ШҲТда Самарқанд руҳи: хорижлик ҳайкалтарошлик симпозиуми очилди (фото)

15 август куни  «Самарқанд-2022» Халқаро ҳайкалтарошлик симпозиумининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Симпозиум Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тадбирни Бош вазир ўринбосари - Туризм ва маданий мерос вазири Aзиз Aбдуҳакимов очиб берди.

«Ушбу ҳайкалтарошлик симпозиуми Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил қилинди, – деди Бош вазир ўринбосари. – Мақсад – ШҲТга аъзо давлатлар саммитда нафақат геосиёсий масалаларни муҳокама қилишади, балки, Самарқанднинг ўзгача бир руҳидан баҳраманд бўлишади.

Қолаверса, мазкур симпозиум орқали ёш ҳайкалтарошларга хорижлик тажрибали ҳайкалтарошларнинг ишларини кузатиш, ўрганиш ва тажриба ошириш имкони яратиб берилди.

Ўйлайманки, бу яратилаётган санъат асарлари тарихда қолади ва Самарқандда ШҲТ саммитидек тарихий воқеа бўлиб ўтганини эслатиб туради».

Aзиз Aбдуҳакимов, шунингдек, Самарқандга ташрифи учун хорижлик ҳайкалтарошларга миннатдорлик билдирди.

Маълумот учун, симпозиумда Ўзбекистон, Эрон, Ҳиндистон, Россия, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳайкалтарошлари иштирок этмоқда. Улар 10 сентябрга қадар  «Ватанпарвар» боғидаги майдонда ўз асарларини яратишади. Сўнгра ушбу санъат асарлари Самарқанд кўчаларини безатади.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг