Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда ғазал байрами муносиб нишонланди

Самарқандда ғазал байрами муносиб нишонланди

Фото: «Xabar.uz»

Бугун Самарқандда ҳам ғазал байрами, аруз байрами, шеърият байрами. Эрталабдан шаҳардаги Ҳазрат Алишер Навоий ҳайкали пойига гуллар қўйилди. Ҳазрат Навоий ғазаллари ўқилди.

Энг гўзал тадбир — «Назм ва наво кечаси» шаҳардаги концерт залида бўлиб ўтди. Унда Самарқанд санъат коллежининг ўқитувчилари ва талабалари Ҳазрат Навоий ғазаллари билан айтиладиган мақом қўшиқларини ижро этишди, раққосалар мумтоз қўшиқларга хиром этишди.

«Назм ва наво кечаси» меҳмонлари сўзга чиқдилар. Хусусан, Самарқанд давлат университети профессори, фан доктори Дилором Салоҳий Навоий ғазалларида ватанпарварлик ғояларининг улуғланиши борасида қизиқарли сўзларни айтди. Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Тошпўлат Тугалов, шоира Дилбар Восиева ҳам йиғилганларни табриклаб, Ҳазрат Навоий ғазалларидан намуналар ўқиб беришди.

Каримберди Тўрамурод

Самарқанддан махсус

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг