Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саида Мирзиёеванинг саволи 100 млн сўм эгасини ҳал қилди

Саида Мирзиёеванинг саволи 100 млн сўм эгасини ҳал қилди

Фото: «Xushnudbek.uz»

11 март куни Тошкент шаҳри ва вилояти билимдонлари ўртасида Заковат брейн-ринг мусобақаси финал ва 3-ўрин учун баҳслар бўлиб ўтди. Заковат турнири 28 феврал куни старт олган бўлса, 6-7 март кунлари саралашнинг кейинги босқичлари бўлиб ўтди.

«Заковат» турнирлари учун 1 млрд 690 млн сўм ажратилган. Тошкент шаҳри ва вилояти ўйинлари учун ажратилган ютуқ фонди эса 130 миллион сўм.

  • 1-ўрин: 100 млн сўм
  • 2-ўрин: 20 млн сўм
  • 3-ўрин: 10 млн сўм

3-ўрин учун «Меценат» – «Эсперо» жамоалари ўзаро тўқнаш келди. Қизиқарли давом этган баҳсда «Эсперо» қийинчилик билан 2:1 ҳисобида «Меценат»ни мағлуб этди.

Финал баҳсида тажрибали Фаррух Рафиқов жамоаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ходимларидан ташкил топган «Ксенофонт шогирдлари» жамоасига қарши ўйнади. Ўйин қизиқарли бўлиб ўтди. Фаррух Рафиқов жамоси биринчи турдан сўнг 1:0 ҳисобида олдинда эди. Иккинчи тур якунида 1 та савол берилиши ва унда Фаррух Рафиқов жамоаси топса ўйин муддатидан аввал якунланиши мумкин эди.

Тажрибали бошловчи Абдурасул Абдуллаев сўнгги саволни ташкилотчилардан бўлган Масс-медиа фонди раиси ўринбосари Саида Мирзиёевадан берилишини сўради. Мирзиёеванинг саволи «Заковат» финалида 100 млн эгасини ҳал қилди. Финал босқичи ғолиби Фаррух Рафиқов жамоаси бўлди.

Эслатиб ўтамиз, кейинги «Заковат» мусобақаси Самарқанд шаҳрида ўтказилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг