Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саида Мирзиёева: «Сиз таҳсинга сазоворсиз!» (видео)

Саида Мирзиёева: «Сиз таҳсинга сазоворсиз!» (видео)

Фото: Саида Мирзиёеванинг шахсий канали

Кеча, 25 феврал куни пойтахтимизда бўлиб ўтган «Ўзбегим аёли» миллий мукофотини топшириш маросимида Саида Мирзиёева сўзга чиқиб, оиласи билан боғлиқ воқеаларни гапириб бергани ҳақида хабар берилганди.

Қуйидаги видеода ушбу маросимдаги нутқни тўлиқ шаклда тинглашингиз мумкин.

— «Ўзбегим аёли» Миллий мукофотини топшириш маросимида мунис аёлларимиз учун кўнглимда йиғиб юрган гапларимни изҳор қилишга ҳаракат қилдим.

Мен уй-рўзғор ташвишларидан ортиб, олдига катта мақсадлар қўйган ва уларга эришаётган кўплаб аёлларни биламан ҳамда уларнинг олдида ҳамиша таъзимдаман. Сиз ҳақиқий ўзбек аёли нималарга қодир эканини барчага исботладингиз. Барча аёлларимиз жамиятда ҳурмат ва эҳтиром қозонишга ҳақли ва бунинг учун уларга имкон берилса бас.

Аёлларимизга қарата шундай демоқчиман: Сиз таҳсинга сазоворсиз! — дея изоҳ берди Саида Мирзиёева.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг