Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияга авиақатновлар сони оширилди

Россияга авиақатновлар сони оширилди

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги авиақатновлар миқдори ҳафтасига 22 тагача оширилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, янги йил байрами арафасида фуқароларнинг саёҳат қилишга эҳтиёжи ортиши ҳисобга олинган. Айни пайтда Ўзбекистон 18 давлат билан ҳафтасига 28 йўналишда 144 марта рейсларни йўлга қўйган.

Барча парвозлар санитария-эпидемиология талабларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилади.

Россия билан авиарейслар 2020 йил март ойида карантин бошлангач тўхтатиб қўйилганди. Карантинга қадар Uzbekistan Airways томонидан Россия шаҳарларига ҳар ҳафта 87 та рейс қўйилган эди.

Янги йил муносабати билан қуйидаги рейслар йўлга қўйилди:

  • Туркия, 40 рейс (Тошкент-Истанбул, Самарқанд – Истанбул, Фарғона – Истанбул );
  • Қозоғистон, 34 рейс (Тошкент-Олмаота, Самарқанд – Олмаота, Урганч-Оқтау, Нукус-Оқтау, Нукус-Оқтўба);
  • Россия, 22 рейс (Тошкент-Москва, Самарқанд – Москва, Самарқанд – Санкт-Петербург);
  • БАА, 16 рейс (Тошкент-Дубай, Тошкент – Шаржа);
  • Жанубий Корея, 4 рейс (Тошкент-Сеул);
  • Беларус, 4 рейс (Тошкент-Минск);
  • Тожикистон, 4 рейс (Тошкент-Душанбе);
  • Қирғизистон, 3 рейса(Тошкент-Бишкек);
  • Миср, 3 рейс (Тошкент-Қоҳира, Тошкент-Шарм аш-Шайх);
  • Кувайт, 2 рейс (Тошкент-Ал-Кувайт);
  • Латвия, 2 рейс (Тошкент-Рига );
  • АҚШ, 2 рейс (Тошкент-Нью-Йорк);
  • Грузия, 2 рейс (Тошкент-Тбилиси);
  • Германия, 2 рейс (Тошкент-Мюнхен);
  • Ҳиндистон, 2 рейс (Тошкент-Дели);
  • Исроил, 1 рейс (Тошкент-Тел-Авив);
  • Эрон, 1 рейс (Тошкент-Теҳрон);
  • Саудия Арабистони, 1 рейс (Тошкент-Ар-Риёд).
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг