Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2 январдан бошлаб Россия ва Қозоғистонга темирйўл чипталари учун 45 фоизгача чегирмалар жорий этилди

2 январдан бошлаб Россия ва Қозоғистонга темирйўл чипталари учун 45 фоизгача чегирмалар жорий этилди

«Тошкент — Москва» йўналиши бўйича қатновчи поезд.

Фото: «Rail-Club.ru»

Бугун, яъни 2018 йилнинг 2 январидан бошлаб Россия ва Қозоғистон темирйўл йўналишидаги тўғридан-тўғри йўловчи рейсларига чегирмалар жорий қилинади. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ маълумотига таяниб, «Gazeta.uz» хабар бермоқда.

Хабарда қайд этилишича, 2018 йилда чипталарнинг олдиндан харид қилиш муддатига қараб қуйидагича чегирмалар белгиланди:

— йўловчи купе ва махсус вагонлар учун чиптани поезднинг жўнаш кунидан 45−31 сутка олдин харид қилса 45 фоизлик, плацкарт вагонлар учун — 35 фоизлик чегирмага эга бўлади;

— йўловчи купе ва махсус вагонлар учун чиптани поезднинг жўнаш кунидан 30−6 сутка олдин харид қилса 35 фоизлик, плацкарт вагонлар учун — 35 фоизлик чегирма олади;

— йўловчи чиптани поезднинг жўнаш кунидан 5 сутка олдин ва ундан камроқ вақт қолганда харид қилса 5 фоизлик устама қўшилиши мумкин

Эслатиб ўтамиз, мазкур чегирмалар ички йўналишлар, шунингдек, уюшган йўловчилар гуруҳига нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг