Риштон туманига янги раҳбар тайинланди
Баҳодир Холиқов Риштон тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Халқ депутатлари Риштон туман кенгашининг вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирокида бугун, 11 август куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилган.
Шу пайтгача Фарғона вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари бўлиб ишлаб келган Холиқов Баҳодир Раҳматуллаевични Риштон тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги вилоят ҳокимининг қарори Халқ депутатлари Риштон туман кенгаши депутатлари томонидан бир овоздан маъқулланди.
Аввалроқ Ҳабиб Сирожитдинов Фарғона вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter