Риштонлик шахснинг уйидан қурол-яроғ топилди
Риштон тумани ИИБ ТҚХ ва туман ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилди.
Қайд этилишича, Риштон тумани Қошқайрон МФЙ ҳудудида яшовчи Қ.М.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ётоқхонадан 1 дона 2 стволли, 16 калибрли, қирқма ов қуроли ва 1 дона 4,5 калибрли пневматик винтовкаси борлиги аниқланди. Шунингдек, яшаш хонадони автомашина гаражида 5,6 калибрли ов қуролининг 160 дона ўқ-дорилари, ов қуролининг 33 дона ярим тайёр ўқлари, ов қуролининг 1.500 дона сочма ўқлари ва 500 дона капсуллар борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Қ.М.га нисбатан ЖКнинг 248-моддаси 1-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter