Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Республика педиатрия марказига директор тайинланди

Республика педиатрия марказига директор тайинланди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Абдуқаюмов Абдуманноп Абдумажитович Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази директори лавозимига тайинланди. 

А. Абдуқаюмов 2001 йилда Биринчи Тошкент давлат тиббиёт институтининг бакалавриат, 2004 йилда магистратура босқичларини тамомлаган.

Дастлабки иш фаолиятини хусусий клиникада оториноларинголог шифокор сифатида бошлаб, кейинчалик Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг «Оториноларингология» кафедраси катта илмий ходими сифатида давом эттирган.

Тиббиёт фанлари доктори А. Абдуқаюмов 2014 йилдан тайинловга қадар Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари — бош врачи сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг