Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рамазон ойида Тошкентда янги масжид фаолиятини бошлайди (видео)

Рамазон ойида Тошкентда янги масжид фаолиятини бошлайди (видео)

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент савдо маркази ҳудудида 3 минг ўринга мўлжалланган Абу Сахий масжиди қуриб битказилди.

Масжидни қуриш ташаббуси илк бор Чилонзор туманидаги Бек Тўпи маҳалласининг фаолларидан чиққан. Улар маҳалласига яқин жойда масжид қуришни сўраб Мусулмонлар идораси ва Абу Сахий бозор раҳбариятига мурожаат қилишган эди.

Маҳалла фаолларининг илтимослари инобатга олиниб Тошкент савдо маркази раҳбарияти – инвесторлар ҳомийлигида икки йил олдин Абу Сахий масжиди қурилиши бошланган эди.

«Қурилиш ишлари тўлиқ якунига етказилди. Энди айни шу Рамазон кунларида ҳужжат ишлари якунланиб тегишли жойлардан рухсат берилгач, масжид ўз фаолиятини бошлайди», деди Тошкент савдо маркази Бош директори ўринбосари Акмал Азляров.

Икки йил мобайнида қурилган мазкур масжидда одамлар ибодат амалларини бажариш учун барча замонавий қулайликлар муҳайё этилган.

Таҳоратхоналар ҳам замон талабига жавоб берадиган даражада кўркам қилиб қурилди. Аёллар учун ҳам алоҳида хоналар мавжуд.

Абу Сахий масжиди ўз фаолиятини бошласа, ичкарининг ўзида бир вақтда 3 минг нафар одам ибодат амалларини бажариш имкониятига эга бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг