Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Қорасини кўрсатмаган» «Equinox» масаласи ижобий ҳал этилди

«Қорасини кўрсатмаган» «Equinox» масаласи ижобий ҳал этилди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига Наманган вилояти Уйчи туманида яшовчи фуқаро Ҳумоюн Асрабоев томонидан мурожаат келиб тушди.

Қайд этилишича, истеъмолчи Уйчи туманида жойлашган «General motors» МЧЖ билан жорий йилнинг 10 августида 450 000 000 сўм эвазига «Equinox» автомобилини харид қилиш учун шартнома имзолайди.

Унга кўра, машина 30 сентябрь санасида етказиб берилиши режалаштирилган. Бироқ, орадан 3 ой ўтса ҳамки, автомашина етказиб берилмаганидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Мурожаат ўрганилиши натижасида, истеъмолчи муамммоси ўз вақтида ижобий ҳал қилиниб, автомашина етказиб берилишига эришилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг