«Equinox» жарима майдончасига йўл олди
Банк кредитлари аксар ҳолларда гаров эвазига берилади. Кредит олган шахс банк олдидаги мажбуриятларини бажармаган тақдирда суд томонидан кредит қарздорликларини гаровдаги мулкига қаратиш ёки хатлаш тўғрисида ижро варақаси чиқарилади.
Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 28.02.2023 йилдаги «Алоқабанк» АТ Жиззах вилояти ҳудудий филиали фойдасига О.И.нинг кредит қарзи ундирувини гаров мулки ҳисобланган «Equinox» русумли автомашинасига қаратиш тўғрисидаги ижро варақаси бюронинг Жиззах шаҳар бўлимига 01.03.2023 йилда келиб тушган.
Давлат ижрочиси томонидан қарздорга ижро иши қўзғатилиб, тарафларга нусхалари юборилган.
Мазкур ижро иши доирасида О.И. бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан қарздорликни тўлашдан бош тортиб, ўзига тегишли бўлган автомашинани хатлашдан яшириб келган.
Кейинги ижро ҳаракатларида қарздорга маъмурий жарима қўлланилиб, ушбу автомашинага нисбатан қидирув эълон қилинган.
Ўтказилган қидирув тадбирларида мазкур «Equinox» русумли автомашинаси Жиззах шаҳрида кўп қаватли уйларнинг олдида яширилганлиги аниқланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter