Қорақалпоғистон Республикасида «Орол туризми» ҳафталиги бўлиб ўтади

17–19 апрел кунлари Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри ва Мўйноқ туманида «Орол туризми» ҳафталиги ўтказилади.
Қорақалпоғистон Республикасида «Орол туризми» ҳафталиги бўлиб ўтади
Ҳафталик доирасида минтақанинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш, экология ва маданий меросни асраб-авайлаш, шунингдек, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган «Оролбўйи эзгу ният элчилари» халқаро илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтади.
Шунингдек, меҳмонлар «10 минг қадам» жамоатчилик лойиҳаси, «Дарахт экиш» акцияси ва Бадминтон спорт мусобақасида иштирок этишлари мумкин бўлади.
Бундан ташқари, тадбир иштирокчиларини «Орол балиқларидан 99 турдаги таомлар» гастрономик фестивали ҳамда I.V.Savitskiy номидаги музейига ва тарихий обидаларга унутилмас саёҳат кутмоқда.
Барчангизни «Орол туризми» ҳафталигида фаол иштирок этишга чақирамиз.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter