Қиш мавсумининг энг муҳим маҳсулотлари аниқланди
Диетологлар қиш фаслида истеъмол қилиш фойдали бўлган маҳсулотлар рўйхатини тузишди. Бу фаслда организмимизга кўплаб витаминлар етишмайди. Мутахассислар катта миқдорда сақланадиган маҳсулотлар афзаллигини айтишмоқда.
Қолаверса, таркибида Омега-3 бўлган маҳсулотларни ҳам кўпроқ истеъмол қилиш лозим. Шу боис, диетологлар қишқи дастурхон устида, албатта, ёғли балиқ бўлиши кераклигини таъкидлашди. Сабаби, мазкур маҳсулот таркибидаги мавжуд витаминлар бизни турли вирус ва инфекциялардан ҳимоя қилади.
Ёғли балиқ турлари нафақат иммунитетни яхшилайди, балки мия фаолиятини яхшилайди, юрак-қон томир касалликларидан асрайди.
Шунингдек, қиш мавсумида истеъмол қилиш керак бўлган маҳсулотлар рўйхатига қовоқ, карам, анжир ва цитрус мевалар ҳам киритилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter