Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қибрай ҳокимининг бирданига 5 нафар ўринбосари янгиланди

Қибрай ҳокимининг бирданига 5 нафар ўринбосари янгиланди

Тошкент вилоятининг Қибрай тумани ҳокимига 5 нафар ўринбосар тайинланди.  

Ҳамидов Камолиддин Маҳмудович туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шунингдек, Бойматов Фарҳод Одилжонович туман ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига, Наипова Раҳима Маъмуржон қизи туман ҳокими ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи лавозимига, Холиқов Фарҳод Худойберганович туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалари бўйича ўринбосари лавозимига ҳамда Ҳошимов Акмалхўжа Исроил ўғли эса туман ҳокими ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимига тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев Қибрай тумани ҳокими ўринбосарлари, ҳокимликнинг бошқа барча мутахассисларини вазифасидан озод қилиб, кадрлар билан ишлашнинг «Қибрай тажрибаси» жорий қилинишини айтганганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг