Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Қатортол»да куну тун ишлайдиган туристик кўча, «Бўрижар» каналида гастрономик сайилгоҳ, «Chilonzor City» ва бошқалар — Чилонзорни камбағалликдан чиқариш дастури эълон қилинди

«Қатортол»да куну тун ишлайдиган туристик кўча, «Бўрижар» каналида гастрономик сайилгоҳ, «Chilonzor City» ва бошқалар — Чилонзорни камбағалликдан чиқариш дастури эълон қилинди

Тошкент шаҳар Чилонзор туманини Хитой тажрибаси асосида, шу жумладан янги ёндашувлар, инновацион ва «яшил технологиялар» ҳамда бошқарувда замонавий усулларини қўллаган ҳолда камбағалликдан чиқариш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қарор билан Чилонзор туманини 2024 йилда ривожлантириш, камбағалликдан ҳоли ҳудудга айлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Марказий банки ва тижорат банклари билан биргаликада 2023-2024 йилларда Чилонзор тумани ҳудудидан Дўмбиробод, Кичик ҳалқа йўли, Дилхуш 2-тор кўчаси кесишмалари оралиғида жойлашган йўл бўйидаги аҳоли хонадонлари ҳамда хизмат кўрсатиш объектларини эгалари билан келишган ҳолда реновация асосида кўп қаватли қилиб қайта қуриш ва 1-қаватида янги замонавий хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш чораларини кўриш топширилмоқда.

Шунингдек, Чилонзор тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи «Бўрижар» каналининг икки ён-атрофини ободонлаштириш орқали канал атрофида аҳоли дам олиш маскани ва спорт майдончалари, умумий овқатланиш ва савдо шохобчаларини ўз ичига олган гастрономик кўча (сайилгоҳ) ташкил этиш кўзда тутилмоқда.

Чилонзор тумани «Қатортол» кўчасида 24 соат узлуксиз фаолият юритадиган енгил конструкцияли хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш ҳисобига туристик кўчага айлантириш таклифи маъқулланмоқда.

Чилонзор туманидаги Бошқарув сервис компаниялари ҳамда уйдаги жойлар мулкдорлари умумий йиғилишининг қарори негизида худуддаги кўп қаватли уй-жойларни ер тўласидан самарали фойдаланиш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида кўп каватли уйларнинг ер тўлаларини таъмирлаш учун кредитлар ажратилиши таъминланиши белгиланмоқда.

Дастур доирасида «Chilonzor City» замонавий турар жой мажмуасини ташкил этиш ҳам назарда тутилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг