Қатағон қурбонлари мероси ўрганилади
Президент томонидан 8 октябрь куни «Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш ва улар хотирасини абадийлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармойиш имзоланди.
Ҳужжатда ушбу йўналишда қандай чора-тадбирлар қабул қилинганлиги қайд этилди:
- 2001 йилдан буён ҳар йили 31 август Қатағон қурбонларини ёд этиш куни сифатида нишонлаб келинмоқда;
- «Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуаси барпо этилди;
- Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдулла Авлоний, Исҳоқхон Ибрат, Абдурауф Фитрат, Абдулҳамид Чўлпон, Абдулла Қодирий каби улуғ маърифатпарвар аждодларимиз ижод мактаблари фаолияти йўлга қўйилди;
- илмий-тадқиқот ишлари амалга оширилмоқда;
- бадиий ва ҳужжатли асарлар яратилмоқда.
- қуйидагилар ташкил этилди:
- «Шаҳидлар хотираси» жамоат фонди;
- Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ҳамда ҳудудлардаги олий таълим муассасалари қошида унинг бўлимлари;
- Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдулла Авлоний, Исҳоқхон Ибрат, Абдурауф Фитрат, Абдулҳамид Чўлпон, Абдулла Қодирий каби улуғ маърифатпарвар аждодларимиз ижод мактаблари фаолияти йўлга қўйилди;
- илмий-тадқиқот ишлари амалга оширилмоқда;
- бадиий ва ҳужжатли асарлар яратилмоқда.
Кўп миллатли халқимизнинг фидойи фарзандлари, маърифатпарвар аждодларимиз ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ ҳақиқатни тўла юзага чиқариш, уларга нисбатан тарихий адолатни тиклаш, бу борадаги ишларнинг кўлами ва самарасини ошириш мақсадида қатағон қурбонлари меросини янада чуқур ўрганиш ва улар хотирасини абадийлаштириш ҳақидаги таклифлар қўллаб-қувватланди.
Мазкур йўналишда ишларни ташкил этиш учун Республика ишчи гуруҳи ташкил этилди ва унинг вазифалари белгиланди.
Шунингдек, ҳужжат билан қатағон қурбонларининг номларини тиклаш ва хотирасини абадийлаштириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди.
Вазирлар Маҳкамасига:
- Тошкент шаҳридаги «Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуасида қатағон қурбонларининг номлари қайд этиладиган рамзий китобни яратиш;
- Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ва унинг ҳудудлардаги олий таълим муассасалари қошидаги бўлимларининг ва «Шаҳидлар хотираси» жамоат фондининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
- фонднинг ҳомийлар гуруҳи таркибини янгилаш ва улар томонидан қўллаб-қувватлашни кучайтириш;
- халқаро молия институтлари, хорижий ташкилотлар, донор мамлакатлар ва ташкилотларнинг грантларини жалб этиш юзасидан Ҳукумат қарорини қабул қилиши топширилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter