Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қатағонга учраган 2,4 млн қозоғистонликнинг архив карточкалари махфийликдан чиқарилди

Қатағонга учраган 2,4 млн қозоғистонликнинг архив карточкалари махфийликдан чиқарилди

Қозоғистонда 2,4 миллиондан ортиқ сиёсий қатағон қурбонларининг архив карточкалари махфийликдан чиқарилди. Бу ҳақда мамлакат Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.

«Қозоғистонда 1929-1956 йилларда сиёсий қатағонга учраган кишиларга оид 2,4 миллиондан ортиқ архив карточкалари махфийликдан чиқарилди. Махсус сургунда бўлганларнинг 251 минг «иш»и президент архивига топширилган, улар манфаатдор шахсларга тақдим этилади. Йил охирига қадар шу тартибда 265 минг «иш» махфийликдан чиқарилади. Жиноий жавобгарликка тортилган 311 минг киши эса реабилитация қилинди», – дейилади Қозоғистон Бош прокуратураси хабарида.

Қозоғистон президенти 2020 йил 24 ноябрда сиёсий қатағон қурбонларини тўлиқ реабилитация қилиш бўйича давлат комиссиясини ташкил этиш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди.

2023 йилнинг январида эса Қозоғистон Республикаси Давлат маслаҳатчиси Эрлан Карин Тўқаевга сиёсий қатағон қурбонлари тарихига оид 31 жилдлик ҳужжат ва материалларни тақдим этганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг