Қашқадарё ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди
Қобилов Анвар Эшпўлотович — Қашқадарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Анвар Қобилов тайинловга қадар у Президент Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Қашқадарё филиали мудири лавозимида ишлаган.
Шунингдек, Азизов Муродулло Ғаниевич — Қашқадарё вилоят ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Муродулло Азизов тайинловга қадар «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти тижорат департаменти бошлиғи ўринбосари — маркетинг бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Аввалроқ ҳокимнинг икки ўринбосари ишдан олингани хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter