Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қарздорлиги йўқ икки корхонадан МИБ ҳисобига пул тушди. Нега?

Қарздорлиги йўқ икки корхонадан МИБ ҳисобига пул тушди. Нега?

Тошкентдаги «AZIYA INVEST FAVORIT» масъулияти чекланган жамияти ва «Тошкент кўприклардан фойдаланиш унитар корхонаси»дан Мажбурий ижро бюросининг Яшнобод ва Бектемир туман бўлимлари депозит ҳисоб рақамларига жами 10 миллион келиб тушди.

Қарздорлиги йўқ, шунингдек, ўзларига нисбатан бирорта ижро ҳужжати мавжуд бўлмаган корхоналардан айнан ундирувга масъул орган ҳисобига пул ўтказилиши ғайритабиийдек  кўриниши мумкин. Бироқ ажабланишга ҳожат йўқ.

Ҳозирги синовли кунларда ҳеч кимга осон эмас. Айниқса, аҳолининг камҳарж қатламига. Шуни эътиборга олиб, номи тилга олинган корхоналар МИБ депо-ҳисобига пул ўтказдики, мақсад табиий ресурслардан ҳосил бўлган қарздорликни тўлаш имконияти чекланган одамларга ёрдам кўрсатишдир.

МИБ Тошкент шаҳар матбуот хизматига кўра, айни маблағ тўлов имконини топа олмаётган фуқароларнинг қарздорлигини қоплаш учун йўналтириб берилди.

Саховатнинг шакли кўп, илло савоби битта. Саховатпешаларнинг топганига барака берсин!

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг