Қандай ҳолатларда гўшт маҳсулотларини сотишга рухсат берилмайди?
Қонунчиликка кўра, қуйидаги ҳолатларда гўшт маҳсулотларини сотишга рухсат берилмайди:
- сўйилиши ихтисослаштирилган ва мини сўйиш корхоналарида амалга оширилмаган бўлса;
- белгиланмаган транспорт воситаларида етказиб берилган бўлса;
- ветеринария ҳужжатлари бўлмаса;
- ихтисослаштирилган сўйиш корхонасининг Ф-200 шаклдаги маълумотномаси бўлмаса;
- ветеринария-санитария экспертизасининг хулосаси бўлмаса;
- оёқлари ва бош қисми жун билан бирга бўлса, паррандаларнинг патлари юлинмаган бўлса;
- хона ёки кўча ҳароратида илгакка осилган ёки ерга (очиқ раста устига) очиқ ҳолда қўйилган бўлса;
- ветеринария-санитария жиҳатидан хавфсизлиги кафолатланган гўштларнинг ягона электрон базасига киритилмаган бўлса.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter