Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қандай ҳолатларда гўшт маҳсулотларини сотишга рухсат берилмайди?

Қандай ҳолатларда гўшт маҳсулотларини сотишга рухсат берилмайди?

Фото: «Shymkent13.ru»

Қонунчиликка кўра, қуйидаги ҳолатларда гўшт маҳсулотларини сотишга рухсат берилмайди:

  • сўйилиши ихтисослаштирилган ва мини сўйиш корхоналарида амалга оширилмаган бўлса;
  • белгиланмаган транспорт воситаларида етказиб берилган бўлса;
  • ветеринария ҳужжатлари бўлмаса;
  • ихтисослаштирилган сўйиш корхонасининг Ф-200 шаклдаги маълумотномаси бўлмаса;
  • ветеринария-санитария экспертизасининг хулосаси бўлмаса;
  • оёқлари ва бош қисми жун билан бирга бўлса, паррандаларнинг патлари юлинмаган бўлса;
  • хона ёки кўча ҳароратида илгакка осилган ёки ерга (очиқ раста устига) очиқ ҳолда қўйилган бўлса;
  • ветеринария-санитария жиҳатидан хавфсизлиги кафолатланган гўштларнинг ягона электрон базасига киритилмаган бўлса.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг