Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қандай ҳолатларда бир ойлик ҳарбий хизмат пули қайтарилади?

Қандай ҳолатларда бир ойлик ҳарбий хизмат пули қайтарилади?

Фото: «Xabar.uz»

Фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматига тўланган пулни қайтариш тартиби ўзгартирилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди.

Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори (ВМҚ-267, 05.04.2018 й.) қабул қилинди.

Ўзгартиришга асосан, пул бадалларини тўлаган, бироқ ҳарбий йиғинлардан ўтмаган сафарбарлик чақируви резерви хизматчисига тўланган маблағлар, агарда у ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилганда ва унга тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси (ТМЭК) томонидан 27 ёшгача I, II ёки III гуруҳ ногиронлиги берилган ҳолатда белгиланган тартибда қайтариб берилади.

Сафарбарлик чақируви резерви хизматчиси вафот этган тақдирда тўланган пул бадаллари унинг яқин қариндошига, меросхўрига, васийсига ёки ҳомийсига қайтарилади.

Бунинг учун ТМЭК хулосасининг нусхаси (вафот этган тақдирда гувоҳнома нусхаси) ва Махсус ҳисоб рақамига бадаллар ўтказиш тартиби тўғрисидаги томонларнинг имзолари қўйилган шартнома нусхаси илова қилинган ҳолда ҳарбий ҳисобга қўйилган жойидаги мудофаа ишлари бўлими бошлиғининг номига тўланган пул бадалларини қайтариш ҳақида (тўланган пул суммасини кўрсатган ҳолда) ариза бериш лозим.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг