Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Маҳкумларнинг қариндошлари билан учрашишига қўйилган тақиқ бекор бўлди

Маҳкумларнинг қариндошлари билан учрашишига қўйилган тақиқ бекор бўлди

Махсус комиссиянинг жорий йил июль ойидаги қарори билан жазони ижро этиш колонияларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар ҳамда тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларга қариндошлари билан узоқ муддатли учрашув берилиши вақтинча тўхтатилган эди.

Кейинчалик мамлакатдаги эпидемик вазиятни ҳисобга олиб, қисқа муддатли учрашув берилишини вақтинча тўхтатиш тўғрисидаги таклифлар ҳам маъқулланганди.

Cўнгги кунларда мамлакатимиздаги эпидемик ҳолат барқарорлашаётганини инобатга олиб, Республика махсус комиссияси томонидан жазони ижро этиш колонияларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар ҳамда тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахслар билан қисқа муддатли учрашувга қўйилган вақтинчалик тақиқлар бекор қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг