«Қамчиқ» ва айрим довонларда микротавтобус қатновига рухсат берилади
Президент бошчилигидаги йиғилиш давом этмоқда.
Йиғилишда айтилишича, темир йўл ва автотранспорт соҳасида:
- 1 июнгача 34 та замонавий электричка сотиб олиш бўйича тендерлар якунланиб, йил охирига қадар камида 8 таси олиб келинади;
- 1 апрелдан туроператор, меҳмонхона ва ташувчиларга 10 ва ундан ортиқ ўриндиқли ҳамда ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ортиқ бўлмаган автотранспортни олиб киришда божхона имтиёзлари берилади;
- 2023 йилда сайёҳлик ташкилотларига ушбу автобусларни олиш учун 30 миллион доллар кредит ресурслари таклиф қилинади;
- 10 апрелдан хавфсизлик чораларини кўриб, «Қамчиқ» довони орқали туристик микроавтобус (15 кишигача), Жиззах довони, Чимён ва Чорвоқда туристик автобус ва микроавтобуслар қатновини йўлга қўйишга рухсат берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter