Қалбаки авиачиптани қандай аниқлаш мумкин?
Сўнгги пайтларда сохта чипталар кўпайиб кетгани сабабли Uzbekistan Airways компанияси ҳақиқий чиптани қалбакисидан қандай фарқлаш мумкинлигини эслатиб ўтган.
Хабарингиз бўлса, аввалроқ Наманганда ана шундай сохта турфирма аниқланган эди.
Uzbekistan Airways хабарига кўра, ҳақиқий авиачиптада қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
- 13 та сондан иборат ва 250 рақами билан бошланадиган авиачиптанинг уникал рақами;
- чипта берилган агентликнинг тўлиқ манзили;
- чипта нархи, агентлик йиғими миқдори ва чипта тарифи;
- рухсат берилган юк миқдори;
- Uzbekistan Airways рейсига рўйхатга олиш ва самолётга чиқиш вақтлари ҳақида эслатма.
Авиачипталар ҳақиқийлигини компания расмий сайти орқали текшириб кўриш мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter