Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Прокуратура Зарбдор ҳокимияти мансабдорларига жиноий иш очди

Прокуратура Зарбдор ҳокимияти мансабдорларига жиноий иш очди

Жиззах вилояти Зарбдор туманида «М.П.» хусусий корхонаси раҳбари ўзига ажратилган ердан ташқари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун мўлжалланган 48 балл бонитетига эга жами 9 гектар ер майдонини ноқонуний эгаллаб, давлат ва жамият манфаатларига 4 миллиард 400 миллион сўм миқдорда зарар етказган.

Гап шундаки, туман ҳокимининг тегишли қарори билан хусусий корхонага балиқчиликни ривожлантириш мақсадида сунъий ҳавза яратиш учун жами 20 гектар сувли ер майдони ижарага ажратилган. Лекин у бундай имкониятдан унумли фойдалана олмаган.

Жиззах вилояти прокуратураси сунъий балиқчилик ҳавзаларида ўтказилган текширишда шу нарса аниқланган. Натижаларга кўра, туман ҳокимлиги мансабдор шахслари мониторинг ўтказмаган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Зарбдор туман ҳокимлиги масъул мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 205-моддаси ҳамда «М.П» хусусий корхона раҳбарига нисбатан 192-11-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг