Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Прокуратура Қаршининг собиқ ва амалдаги ҳокимлари қамалгани бўйича хабарларга изоҳ берди

Прокуратура Қаршининг собиқ ва амалдаги ҳокимлари қамалгани бўйича хабарларга изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳрининг собиқ ва амалдаги ҳокимлари айбланиб, қамоққа олинганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. 

Қашқадарё вилоят прокуратураси мазкур маълумотга изоҳ берди. 

Вилоят прокуратураси томонидан ер талон-торожликлари ҳолатлари бўйича хизмат сохтакорлигига йўл қўйган кадастр, қурилиш бўлими, шаҳар ҳокимлиги собиқ юристлари - жами 7 нафар шахс Жиноят кодексининг 205, 206, 209, 229-4-моддалари билан айбланиб, жиноят иши суд муҳокамасига юборилган.

Мазкур жиноят иши бўйича Қарши шаҳрининг собиқ ҳокими Жамшид Фозилов ва амалдаги ҳоким Нормўмин Холбоевлар айбланувчи сифатида жалб қилинмаган.

Айрим шахслар томонидан ижтимоий тармоқларда собиқ ва амалдаги шаҳар ҳокимлари «жиноий иш доирасида айбдор деб топилиб, қамоққа олинганлиги ҳақида» ёлғон маълумотлар тарқатилмоқда, дейилади прокуратура хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг