Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Муаммолар ва ечимлар: биринчи вебинар бўлиб ўтди

Муаммолар ва ечимлар: биринчи вебинар бўлиб ўтди

Фото: «Ec.europa.eu»

Бугун, 9 июль куни «Онлайн форматдаги тренинглар: муаммолар ва ечимлар» биринчи вебинар бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир «Deutsche Welle» академияси (Германия), Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, АОКА ва Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси билан биргаликда ташкил этилди.

Академия мутахассислари Эрик Албрехт ва Наталя Римар беш босқичда интерфаол медиа-тренингни яратиш алгоритмлари ҳақида гапириб бердилар ва иштирокчиларни онлайн дарс бериш хусусиятлари билан таништирдилар.

Вебинарда Ўзбекистоннинг турли минтақаларидан журналистлар ва медиатренерлар иштирок этдилар.

Вебинар билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг