Президент собиқ матбуот котиби янги лавозимга тайинланди
Асаджон Хўжаев Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази директори этиб тайинланди. Бу ҳақда «Uznews.uz» хабар бермоқда.
Асаджон Хўжаев 2017 йил мартидан августига қадар Президент Шавкат Мирзиёевнинг матбуот котиби сифатида фаолият юритган. Сўнг Биринчи Президент Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси раҳбарининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган эди.
У 2011—2012 йилларда Интеллектуал мулк агентлигига, 2012—2017 йилларда эса Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига раҳбарлик қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter