Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент сирдарёлик отахонга автомобил совға қилди

Президент сирдарёлик отахонга автомобил совға қилди

Фото: ЎзА

Сайхунобод туманидаги Пахтакон маҳалласида яшовчи боғбон Турсунбой ота Ариповга президент совғаси топширилган.

– Президентимизнинг туманимизга ташрифи менинг ҳаётимда энг бахтли, эсда қоларли кун бўлди, – дейди Турсунбой ота. – Ташриф чоғида юртбошимиз менга «Трекер» автомашинасини совға қилди. Кейин маҳалладаги узум етиштирувчиларга мураббийлик қилишимни айтди. Ишонсангиз, ҳалигача ҳаяжоним босилгани йўқ. Хушхабарнинг қўшқаноти бўлади, деганларидек, маҳалла- кўй, туманимиз, вилоятимиз, қолаверса, водийдаги қариндошлар, дўст-биродарларнинг табриклари оғушида яшаяпман. Фарғона водийсининг Олтиариқ туманидаги Узумчи маҳалласи сингари энди бизнинг маҳалла аҳолиси ҳам узумчилик билан шуғулланади. Ҳамқишлоқларимга бу борада қўлимдан келганича хизмат қиламан.  

Фото: ЎзА

Отахон 2011 йилда нафақага чиққач, томорқасида узумчилик билан шуғуллана бошлайди. Узоқ йиллар узум етиштириб, ток парваришининг ҳадисини олади. Ҳозир узумнинг ризамат, ҳусайни, келин бармоқ, шоҳонаки, кетмон соп каби навларини кўпайтирмоқда. Отахон янги «абатар» навини пайванд қилганини айтади.    

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг