Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент Қорақалпоғистонда оддий аҳоли билан учрашди

Президент Қорақалпоғистонда оддий аҳоли билан учрашди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Давлатимиз раҳбари Нукус шаҳридаги Жекетерак маҳалласида бўлиб, халқ билан мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Жекетераклик ёшуллилар кечаги кўнгилсиз воқеаларда баъзи ёшлар адашгани ва қонунга зид ҳаракатлар содир этгани, ташқи ғаразли кучлар таъсирига тушиб, ҳис-ҳаяжонга берилганини афсус билан айтишди.

Ўзбеклар ва қорақалпоқлар икки тилли бир эл эканини, мамлакатимиз бирлиги ва тинчлигини қадрига етиш кераклигини таъкидлашди, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Нукусда йиғилиш ўтказиб, вазият назоратда эканини маълум қилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг