Президент ишдан олган ИИБ бошлиқлари ўрнига янгилари тайинланди
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тегишли буйруқлари билан тизимда қатор тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Полковник Исматжон Ибрагимов Самарқанд шаҳри, подполковник Анваржон Раҳматов Самарқанд тумани, подполковник Аброр Валиев Оқдарё тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.
Шунингдек, подполковник Баҳодир Рахматов Нарпай тумани ИИБ бошлиғи этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёевнинг Самарқандга ташрифи давомида Самарқанд шаҳри, Самарқанд ва Оқдарё тумани ички ишлар бўлими бошлиқлари фаолиятида жиддий хато ва камчиликларга йўл қўйгани сабаб ишдан олинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter