Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент фармони билан икки вазирлик ташкил қилинди

Президент фармони билан икки вазирлик ташкил қилинди

Фото: Президент матбуот хизмати

«Туризм, маданий мерос ва спорт соҳаларида давлат бошқарувини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди. 

Ушбу фармонга биноан янги ёндашувлар асосида туризм ва спорт соҳаларидаги бошқарув сифатини янада ошириш мақсадида:

Туризм ва спорт вазирлиги негизида:

  • Туризм ва маданий мерос вазирлиги;
  • Спортни ривожлантириш вазирлиги ташкил этилиши ҳамда бу вазирликларнинг йўналишлари белгиланди.

Шунингдек, эндиликда Бош вазир ўринбосари – туризм ва спорт вазири лавозими Бош вазир ўринбосари – туризм ва маданий мерос вазири лавозими этиб қайта номланади.

Ушбу фармоннинг тўлиқ матни uza.uz сайтида эълон қилинди.

Аввалроқ президентнинг тегишли фармонлари билан Абдухакимов Азиз Абдукахарович Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Туризм ва маданий мерос вазири лавозимига, Икрамов Адхам Илхамович Спортни ривожлантириш вазири лавозимига тайинланганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг