Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент Бош прокуратура масъуллари фаолиятидан норози эканини айтди

Президент Бош прокуратура масъуллари фаолиятидан норози эканини айтди

Фото: «Xabar.uz»

Шавкат Мирзиёев ҳузурида ер ҳисоби ва давлат кадастрларини тўлиқ шакллантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш масалалари юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бошлангани ҳақида хабар берилганди.

«Ҳокимлар бир нарсани ўзига ёзиб олсин. Деҳқон хўжалиги учун ерлар фақат танлов асосида ушбу маҳаллада яшайдиганларга, «дафтарлар»га кирганларга, деҳқончилик тажрибасига эга бўлганларга устуворлик асосида берилади»деди йиғилишда Президент.

Шу боис, вилоят ҳокимларига бир ой муддатда келгуси йилда аҳолига ижарага бериладиган 80 минг гектар ерни, энг аввало, захирага қайтарган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказиб, лотларга бўлиб, танловга чиқариш топшириғи берилди.

Давлат раҳбари ер соҳасида қонун устуворлигини таъминлаш бўйича Бош прокуратура тегишли масъулларининг фаолиятидан мутлақо норози эканини таъкидлади: «Қонун билан ҳамма ваколатлар белгилаб берилди, жавобгарлик бир неча карра кучайтирилди. Лекин, амал қани?»

Аввалроқ аксарият муаммоли масалалар орқасида пора ва коррупция тургани айтилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг