Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пойтахтнинг айрим ҳудудлари беш кун иссиқ сувсиз қолади

Пойтахтнинг айрим ҳудудлари беш кун иссиқ сувсиз қолади

Мирзо Улуғбек туманининг айрим ҳудудлари беш кун давомида иссиқ сувчиз қолади. 

21-26-август кунлари 2-ИМ қозонхонасида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли иссиқ сув таъминоти ўчирилади.

Veolia Energy Tashkent компанияси иситиш мавсумига тайёргарлик доирасида, зулфинларни алмаштириш, 2-ИМ нинг иккиламчи электр таъминоти тизимини текшириш ва созлаш, жиҳозларни демонтаж қилиш ва ўрнатиш, шунингдек, қозонхонага туташ магистрал тармоқлардаги ишларни амалга оширади.

Кўпгина ишларни қозонхонани ўчирмасдан амалга ошириш имкони йўқлиги сабабли, белгиланган муддатда Мирзо Улуғбек туманининг қуйидаги манзилларида иссиқ сув таъминоти бўлмайди:

Қорасув 1, 2, 3, 4, 6, 2-Бўз ва Феруза даҳаларида, Дўрмон йўли, Мингбулоқ, Т. Малик, Сўфизода, Мирзо Улуғбек ва Шўртепа кўчаларида.

Иссиқ сув таъминоти 26 август, куннинг биринчи ярмида тикланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг