Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Попда 110 та уй меҳмонхоналари давлат рўйхатидан ўтказилди

Попда 110 та уй меҳмонхоналари давлат рўйхатидан ўтказилди

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 18-19-феврал кунлари Наманган вилоятига қилган ташрифлари чоғида Поп туманнинг Чодак қишлоғида 300 та янги уй меҳмонхоналарини ташкил этиш юзасидан топшириқ берган эдилар. Ҳозирда мазкур топшириқ ижроси бўйича тизимли ишлар ташкил этилмоқда.

Поп туманинг чодак қишлоғи тоғ ён бағрида жойлашгани боис, табиати сўлим, салқин ҳавоси ҳар қандай маҳаллий ва хорижий меҳмонларни ўзига ром этмай қолмайди. Наманган туризм салоҳиятига муносиб ҳисса қўшаётган қишлоқни янада ривожлантириш, замонавий, ҳар томонлама қулай оилавий дам олиш масканларини қуриш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг вилоятимизга қилган ташрифлари чоғида Чодак қишлоғида 300 та “Уй меҳмонхоналари”ни ташкил этиш бўйича берган топшириқлари ижроси бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Деҳқончилик ва чорвачиликда суяги қотган қишлоқ аҳли мазкур ташаббусни қўллаб-қувватлаб, ўз уйида зарур шароитларни яратиб, аҳолини ҳордиқ олиши учун замин яратмоқда. Улардан бири Муфтаиддин Қаландаровдир. У уйидаги 3 нафар оила-аъзосини иш билан таъминлаш ва даромадини ошириш мақсадида уй меҳмонхонаси очди. Ҳозирда банкдан имтиёзли кредит олиб соҳани янада ривожлантириш ниятида. Дарҳақиқат, уй меҳмонхоналарини ташкил этишда Давлат хизматлари агентлиги ҳам аҳолига яқинда кўмак бермоқда. Поп туман давлат хизматлари марказининг “Истиқлол” филиалида ўз фаолиятини бошлаш истагидаги фуқароларга яқиндан кўмак бермоқда. Йил бошидан ҳозирга қадар 110 та уй меҳмонхоналарини давлат рўйхатидан ўтказилиб, якка тартибда фаолият бошлаган тадбиркорларга рухсатнома берилди.

Сўнги 4-5 йил ичида тадбиркорликка қаратилган эътибор, улар учун яратилган шароитларда оқилона фойдаланаётган ёшлардан бири Аббосхон Полвоновдир. У Поп туманидаги тенгдошларини иш билан таъминлашга ҳамда уларни даромадларини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келади. Фикримизнинг яққол исботи сифатида Чодак қишлоғида эркаклар ва аёллар учун кийим-кечаклар тайёрлаш корхонасига асос солди. У ерда 30 нафар хотин-қизларни иш билан таъминлади. Кейинги галдаги вазифаси эса, замонавий кўринишдаги уй меҳмонхонасини ташкил этиш эди. Ниҳоят ниятига эришиб, ўзининг яшаш хонадонида дам олувчилар учун меҳмонхона фаолиятини йўлга қўйди. Ҳозирда 6 нафар ёшларни бандлиги таъминлади.

Дарҳақиқат, Чодак қишлоғида иш бошлаган 110 та уй меҳмонхоналарида 320 нафар ишсиз фуқаронинг бандлиги таъминланди. Жорий йилнинг якунига қадар меҳмонхоналар сонини 300 тага етказиб, яна 700 та янги иш ўринларни яратиш мақсад қилинган. Бу хайрли ишларда Давлат хизматлари агентлиги ходимлари ҳам чоракликларни узоғини яқин, мушкулини осон, турмуш даражасини эса фаровон бўлишига ҳисса қўшиб, аҳолига тез ва сифатли хизмат кўрсатиб келмоқда.

Воҳиджон  Толипов,
Поп туман ДХМ директори

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг