Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Поп-Наманган йўли қай тартибда кенгайтирилиши очиқланди

Поп-Наманган йўли қай тартибда кенгайтирилиши очиқланди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 18 апрель куни Поп тумани ва Наманган ўртасидаги автомобиль йўлини кенгайтириш лойиҳаси билан танишганди. Лойиҳа тафсилотлари ҳақида «Ўзбекистон 24» телеканали хабар берди.

Тақдимотда давлат раҳбари вилоятнинг рельефини ҳисобга олиб, транспорт ҳаракати қулайлиги ва хавфсизлигини таъминлашга устувор аҳамият қаратиш зарурлигини таъкидлади, дейилади хабарда.

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси Абдураҳмон Абдувалиев телеканалга берган интервьюсида 70 км узунликдаги Пунган-Наманган йўли кенгайтирилишини айтган.

«Бу йўл 1961−1969 йилларда қурилган. Икки йўлакдан иборат бўлиб, кенглиги 10−12 м. Бугунги кунда у ўтказувчанлик талабларига тўлиқ жавоб бермайди. Шу муносабат билан, президент реконструкция масаласини кўриб чиқиб, бизга йўналишларни кўрсатди. Ҳозир лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқяпмиз. Янги йўлнинг асосий қисми 4 полосали, қишлоқлар ва вилоят марказлари орқали ўтадиган жойларда эса 6 полосали бўлади», деган у.

Реконструкция ишлари доирасида «Поп-Наманган» йўлида 11 та ер ости йўлаклари ва яна 11 та чорраҳа қуриш режалаштирилган. Шу туфайли энди пиёдалар йўлни кесиб ўтишлари шарт бўлмайди. Унинг сўзларига кўра, агар бугунги кунда ўртача тезлик 40−60 км/соат бўлса, реконструкциядан сўнг у 90−100 км/соатгача кўтарилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг