Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Поп ҳокими ўринбосари ахлоқ қоидаларини бузгани учун жазоланди

Поп ҳокими ўринбосари ахлоқ қоидаларини бузгани учун жазоланди

Бугун, 16 апрель куни Наманган вилояти Поп тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Зафар Арслоновга нисбатан интизомий жазо чораси сифатида ҳайфсан берилган.

Туман ҳокими фармойишига кўра, у «туман ҳокимлигининг одоб-аҳлоқ қоидаларига ва хизмат вазифаларини бажаришда давлат принциплари ва талабларига қатъий риоя этмаганлиги, жумладан, ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўладиган холатга йўл қўйганлиги» учун жазоланган.

Гап шундаки, 2022 йил 9 апрель куни Зафар Арслоновнинг ҳазил видеоси тарқалиб кетган. Унда ҳоким ўринбосари видеомурожаат қилиб, аввалига сайёр қабул бўлишини, кейинроқ эса ҳамма гаплар «бир тийин» эканини, унинг ўрнига чипс ейишни айтганди.

Ушбу видеолавҳа ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган. Ҳокимлик матбуот хизматининг айтишича, мазкур видео атайин монтаж қилинган. Кейинроқ Зафар Арслоновнинг ўзи ҳам видеомурожаат қилиб, бу ишлар уюштирилганини таъкидлаган ва узр сўраган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг