Президент хавфли бўлиб қолган Поп йўлига эътибор қаратди
Шавкат Мирзиёев бир қатор лойиҳалар тақдимоти билан танишаркан, Поп тумани билан Наманган шаҳри ўртасидаги автомобиль йўлини кенгайтириш масаласини ҳам кўриб чиққан.
«Бу ҳудуднинг рельефини инобатга олиб, йўлни ҳайдовчиларга қулай қилиб қуриш, инсонлар хавфсизлигини биринчи ўринга қўйиш зарур», дея таъкидлаган давлат раҳбари.
Маълумки, ушбу йўл водий ва пойтахтни боғлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, тор қуриб қўйилган, фақат бир полосадан иборат холос. Ҳайдовчилар бир-бирини қувиб ўтишда қарама-қарши йўлга чиқиб, кўплаб ЙТҲлар содир бўлган. Айниқса, тунги вақтларда бу йўл янада хавфли бўлиб қолади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter