Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Полигонда ўтган 10 кун — «темир» интизом кимларга ёқди? (фото)

Полигонда ўтган 10 кун — «темир» интизом кимларга ёқди? (фото)

Кеча, 10 март куни Ўзбекистондаги энг катта полигон – Марказий ҳарбий округига қарашли «Каттақўрғон» дала ўқув майдонида «Ҳарбий-ватанпарварлик спорт лагери»ни дастлабки босқич иштирокчилари ўз уйларига тантанали равишда кузатилди. Бу ҳақда ҳарбий журналист, капитан Ғайрат Мадраҳимов маълум қилди.

Армиядаги темир интизом кўпчилик ёшларга маъқул келган бўлса, баъзиларни касб танлаш ҳақидаги фикрларини ўзгартириб юборди. Эрталабки уйғонишдан тортиб, уйқудан олдин кечки сайр ҳамда йўқламагача барчаси кун тартибидан ўрин олди.

Бундан ташқари, полигонда биринчи марта чавандозлар ўртасида кўпкари-улоқ мусобақаси ўтказилди. Уюшмаган ёшлар ТОЗ-8 қуролидан 9 донадан ўқ отди. «Мен ғолиб» шиори остида мини футбол, кураш, қўл жанги, тош кўтариш ҳамда арқон тортиш спорт турлари бўйича чемпионат ўтказилди.

Олтинчи куни 100 нафар фуқародан шартнома асосида, бир йиллик ҳамда бир ойлик хизматга қолиш ҳақида сўровнома олинди. Унга кўра, 87 нафар фуқаро ҳарбий хизматчи бўлиш ҳақидаги фикрини ўзгартирмаган. Улардан 12 нафари она тили ва адабиёт, Ўзбекистон тарихи ҳамда шахсни психологик сифатларини ўрганиш бўйича тест синовларидан мувафақиятли ўтиб, имтиёзли равишда шартнома асосида хизматга қабул қилинадиган бўлди. Муддатли хизматга 60 нафар, 15 йигит эса сафарбарлик чақируви резервига жўнатиш бўйича қарор қабул қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг