Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Почта жўнатмасидаги ампулалардан «Трамадол» чиқди

Почта жўнатмасидаги ампулалардан «Трамадол» чиқди

Фото: Божхона матбуот хизмати

Почта жўнатмалари орқали гиёҳвандлик воситаларини юртимиз ҳудудига олиб кириш тақиқланади. Лекин, айрим шахслар тартибларга зид равишда ўз қинғирликларини амалга оширишга уринмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари «Бош почтамт» божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда Қозоғистон давлатидан юртимизда истиқомат қилувчи фуқаро номига келган почта жўнатмасини белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказишди.

Натижада, почта жўнатмасида почта декларациясида кўрсатилмаган,  4 та конвалютада жами 20 та ампулада таркибида гиёҳванд модда бўлган «Трамадол»  номли гиёҳвандлик дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг