Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«План»ни бажармаган ходимларини сўккан ЙПХ мансабдори ишдан кетди

«План»ни бажармаган ходимларини сўккан ЙПХ мансабдори ишдан кетди

Қорақалпоғистон ЙҲХБнинг сўконғич бошлиғи Ботир Хўжанов ишдан олинган. Унинг ўрнига подполковник Салават Казбеков тайинланган.

Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистонда ЙПХ ходимига қўпол муносабатда бўлиб, уларни ҳақорат қилган йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъулининг видеоси тарқалганди.

2021 йилнинг февралига тегишли экани айтилган видеода Қорақалпоғистон Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи капитан Б.Хўжанов маъмурий баённомалар кам тузилгани учун қўл остидаги ходимларни ҳақоратлаб, ургани тасвирланган.

Кейинроқ Б.Хожанов қўл остидаги ходимларга қўпол муносабатда бўлгани ҳамда хизматда камчиликларга йўл қўйгани учун «лавозим маошининг 30 фоизи миқдорида ушлаб қолиш» қаттиқ интизомий жазо чораси билан жазоланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг