Пенсияга чиққан шифокорларга ўз уйида «оилавий шифокор» фаолиятини юритишга рухсат берилади
Ўзбекистонда пенсияга чиққан шифокорларга «оилавий шифокорлик» фаолиятини юритишга рухсат берилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимлари билан учрашув вақтида маълум қилди.
«Ҳар йили 2 мингдан зиёд малакали шифокорлар пенсияга чиқади. Келиб тушган мурожаатларда уларнинг 60 фоизи ўз фаолиятини давом эттириш истагини билдирган.
Бирламчи тизим қамровини кенгайтириш ва юкламани камайтириш мақсадида, биз эндиликда бундай тажрибали шифокорларнинг якка тартибдаги оилавий шифокорлик фаолиятини юритишига рухсат берамиз», — деди Шавкат Мирзиёев.
Президент томонидан таъкидланишича, бунинг учун:
- алоҳида клиника очиш талаб этилмайди, балки бу тоифадаги шифокорлар ўз уйида ёки ижарага олинган бинода тиббий хизматлари кўрсатиши мумкин бўлади;
- якка тартибдаги оилавий шифокорларга, аҳолига бепул кўрсатилаётган хизматлари учун тўлов босқичма-босқич Давлат тиббий суғурта жамғармаси орқали берилади.
Давлат раҳбарининг маълум қилишича, ушбу тажриба дастлаб Сирдарё вилоятида бошланади. Кейинчалик зарур тайёргарликни кўриб, босқичма-босқич барча ҳудудларда жорий этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter