Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пайариқ тумани ҳокими ўз аризасига кўра ишдан кетди

Пайариқ тумани ҳокими ўз аризасига кўра ишдан кетди

Фото: Zarnews.uz

Бугун халқ депутатлари Пайариқ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Бу ҳақида Самарқанд тумани ҳокимлиги хабар қилмоқда. 

Сессияда ташкилий масала кўрилиб, 2019 йилдан буён туманга раҳбарлик қилган Дилшод Мусинов ўз аризасига кўра, лавозимидан озод этилди.

Шу пайтгача Самарқанд вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Эргашев Зафар Авазович Пайариқ тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Аввалроқ, Ғиждувон, Гулистон ва Хива туманларида ҳам ҳоким алмашганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг