«Ўзсаноатқурилишбанк» ташқи молиявий бозорга чиқди

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон Республикасига давлат ташрифи доирасида «Ориенбанк» билан имзоланган битими бўйича «Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖ маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича 5 млн. доллар миқдорида биринчи транзакцияни амалга оширди.
Имзоланган банклараро битимга кўра, илк бор ўзбек банки хорижий банкка Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар экспортини молиялаштириш учун кредит линиясини тақдим этди.
Яқин вақтларда банк томонидан ўзбек товарлари ва хизматлари экспортини рағбатлантиришга қаратилган узоқ муддатли кредит линияларини тақдим этиш дастурини режалаштирилмоқда.
«Ўзсаноатқурилишбанк» томонидан ушбу банк инструментлари ва молиявий хизматлар хорижий банкларга тақдим этилиши Ўзбекистоннинг ташқи бозорларда маҳсулот рақобатбардошлиги ва экспорти хажмини ошириш имконини беради.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter